Линклар

Қозоғистон парламенти конституциявий ўзгаришлар ҳақидаги қонунни маъқуллади.


Бош қонунга киритиладиган ўзгартишлар мамлакат президенти Нурсултон Назарбоев томонидан таклиф этилди. Унга кўра, президентнинг ваколат муддати 7 йилдан беш йилга туширилади. Бу ҳақдаги ўзгартиш 2012 йилдан кучга киради, аммо амалдаги президентга тегишли бўлмайди.

Шунингдек, Н.Назарбоев парламентнинг мамлакат бошқарувидаги ролини ошириш тўғрисида ҳам таклифлар киритган.

Куни-кеча Қозоғистон парламенти конституцияга ўзгартиш киритиш тўғрисидаги қонунни биринчи ўқишда қабул қилганди.
XS
SM
MD
LG