Линклар

Ўзбекистон Тожикистонга 720 миллион куб метр газ етказиб беради


“Тожикгаз” давлат унитар корхонаси бошлиғи ўринбосари Шавкат Шоимов ҳукуматлараро имзоланган шартномага кўра, Ўзбекистон 2007 йилда қўшнисига 720 миллион куб метр табиий газ узатиб бериши режаланганини билдирди.

“Жорий йилнинг тўрт ойи давомида режадаги газнинг тахминан 260 миллион куб метрдан ортиқроғини қабул қилиб олдик. Кунига эса 1,5 миллион куб метр табиий газ олиб турибмиз. Ёзги мавсумда аҳолининг табиий газга эҳтиёжи камроқ бўлиб, асосий истеъмолчилармиз мамлакатдаги йирик енгил саноат корхоналари ҳисобланди”, - деди Ш.Шоимов.

Унинг айтишича, истеъмолчи корхоналар етказиб берилган газ учун тўловни мунтазам тўлаётган боис, Тожикистон Ўзбекистондан қарздор бўлмаган.
XS
SM
MD
LG