Линклар

Россия президенти Владимир Путиннинг авторитар сиёсатига қарши бўлган юздан ортиқ фуқаро Челябинск шаҳрида норозилик намойиши ўтказди.


“Норозилар марши” тадбири ташкилотчиларидан бири Олег Стифонов “Озодлик” радиосига намойиш тинч ўтганини айтар экан: “Тадбирда тахминан 150 одам қатнашди. Шиорлар бошқа “Норозилар марши”даги билан бир хил – президент Путиннинг истеъфосини талаб қилиш ва бошқа ижтимоий шиорлардан иборат. Милиция ходимлари хатти-ҳаракати тўғри бўлди”, - деди.

Намойиш давомида ҳеч ким ҳибсга олинмади. Россиянинг бошқа шаҳарларида ўтказилган норозилик намойишлари куч билан тарқатиб юборилди.
XS
SM
MD
LG