Линклар

Матвиенкога қарши суиқасд фош бўлди


Россия ички ишлар вазири Рашид Нургалиев Санкт-Петербург ҳокими Валентина Матвиенкога қарши режаланган суиқасд фош этилганини айтди.

Унинг билдиришича, мазкур иш юзасидан бир неча гумондор шахс қўлга олинган.

Россия президенти Владимир Путиннинг яқин иттифоқчиси бўлган 58 ёшли В.Матвиенко мухбирларга хотири жам экани ва бу воқеа сабабли хавфсизлик чораларини кучайтирмаслигини маълум қилган.
XS
SM
MD
LG