Линклар

logo-print

Беназир Бхутто ва Навоз Шарифга юртга қайтишга рухсат берилмади


Покистоннинг собиқ бош вазирлари Беназир Бхутто ва Навоз Шарифнинг кузда ўтказиладиган президент сайловига қадар мамлакатга қайтиши тақиқланди.

Лондон ва Дубайда яшаётган Б.Бхутто ва Н.Шариф аввалроқ сургундан Покистонга қайтишини маълум қилган эди. Президент Парвез Мушарраф агар устидан қўзғатилган жиноят ишлари ҳал этилган бўлса, улар сайловдан кейин мамлакатга қайтиши мумкинлигини айтган.

Покистонда президент парламент аъзолари томонидан сайланади.
XS
SM
MD
LG