Линклар

Эрон маҳаллий технология асосида биринчи АЭС қуришни бошлади


Эроннинг юқори лавозимли расмийси Эрон маҳаллий технология асосида ўзининг биринчи атом электр станцияси қурилишини бошлаганини маълум қилди.

Эрон давлат телевидениеси Атом энергияси агентлиги раҳбари ўринбосари Муҳаммад Саидийга асосланиб тарқатган хабарга кўра, АЭС 360 мегаватт қувватга эга бўлади. Станция қаерда жойлашганини маълум қилмаган Саидий Эрон келаси 10 йил ичида АЭС қура оладиган давлатлар қаторига қўшилишини айтди. У Россия ёрдамида Бушаҳрда қурилаётган АЭС 2008 йил март ойида ишга туширилишини билдирди.
XS
SM
MD
LG