Линклар

Украинада майнинг учинчи якшанбаси Хотира куни сифатида нишонланади


Совет ҳукумати томонидан 1936-1941 йилларда қатағон қилинган украиналиклар хотираси Киев ташқарисидаги ўрмонда Украина президенти Виктор Юшченко бошчилигида бир дақиқалик сукут сақлаш билан ёд этилди.

Иккинчи жаҳон уруши бошланишидан олдин коммунистик режим 80 мингдан 120 минггача украиналикни қатл этгани тахмин қилинмоқда.

В.Юшченко бундан буён ҳар йили май ойининг учинчи якшанбаси Хотира куни сифатида нишонланишини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG