Линклар

Туркиянинг Қора денгиз соҳилидаги Самсун шаҳрида минглаб фуқаро исломий қарашдаги ҳукуматга қарши намойишда қатнашди.


Туркиянинг бошқа йирик шаҳарларида ҳам ўтган ҳафталар мобайнида бош вазир Ражап Тоййиб Эрдўғон бошчилигидаги “Адолат ва тараққиёт” партиясига қарши норозилик намойишлари уюштирилган эди.

Самсун шаҳридаги намойиш қатнашчилари Туркия байроқларини кўтариб, ҳукумат дунёвий бўлиши кераклиги таъкидлаган шиорлар билан чиқди.

“Биз жумҳуриятимизни қўллаб-қувватлашимиз лозим. Шу мақсадда бу ерга йиғилдик. Бу давлатни барпо этиш осон кечмади. Кўплар шаҳид бўлди. Давлатчиликни сақлаб қолиш учун бор имкониятни ишга солишимиз керак. Шунинг учун намойишга чиқдик”, - деди тадбир қатнашчиларидан бири.
XS
SM
MD
LG