Линклар

Москвадаги Останкино телеминораси олдида уч юзга яқин фуқаро норозилик митинги ўтказди.


Акция қатнашчилари эфирга ёлғон маълумотлар берилаётгани ҳамда ҳукумат ёки ҳукуматга тарафдорлар телеканаллар устидан цензура ўрнатганига норозилик билдирди.

Халқаро ҳамжамият Россияда матбуот эркинлиги бўғилаётганидан хавотир билдириб келмоқда. Телеканал кўрсатувларининг ярмини Кремль сиёсати ҳақидаги ижобий лавҳалар тайёрлашга бағишлаш талабига норозилик сифатида ўтган ҳафтада бир гуруҳ журналист истеъфога чиққан эди.
XS
SM
MD
LG