Линклар

Ироқда Жанубий Кореянинг бир ҳарбийси ва Ироқ полициясининг икки ходими ҳалок бўлди.


Полиция ходимлари Бағдоддан 115 километр ғарбда жойлашган Рамади шаҳрида амалга оширилган ҳужумда ўлган. Жанубий Корея аскари 19 май куни Ироқ шимолидаги ҳарбий базанинг сартарошхонасида отиб кетилган.

Ироқдаги “al-Sabah” газетаси эса Ироқда миллий ярашув масаласига бағишланган анжуман июль ойида Мисрда ўтказилишини хабар қилди. Йиғилишда ироқлик 60га яқин сиёсий арбоб иштирок этиши кутилмоқда.

Шунингдек, АҚШ ҳарбийлари 19 май куни Бағдодда йўл четига ўрнатилган бомба портлагани оқибатида америкалик олти аскар ва ироқлик таржимон нобуд бўлганини маълум қилди.

Девония шаҳрида ҳам 19 май куни америкалик бир ҳарбий ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG