Линклар

Исроил ҳужумлар кўламини кенгайтиради


Исроил бош вазири Эҳуд Олмерт агар фаластинлик жангарилар Исроилнинг жанубий ҳудудларига ракета отишни тўхтатмаса, Ғазодаги ҳарбий амалиётлар кўлами кенгайиши ҳақида огоҳлантирди.

Исроил авиацияси “Ҳамас” жангариларига тегишли экани тахмин қилинган нишонларга олти кундан бери ҳаводан зарба бермоқда. Якшанба кунги зарбалар оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлди.

Фаластиндаги радикал “Исломий жиҳод” гуруҳи агар Исроил армияси Ғазога бостириб кирса, ўнлаб худкуш аёлни Исроилга жўнатиш билан таҳдид қилди.

Ғазода эса “Ҳамас” ва “Фатҳ”га қарашли қуролли гуруҳлар ўртасида ўт очишни тўхтатиш ҳақида эришилган келишувга томонлар ҳозирча риоя қилаётгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG