Линклар

Эрон президенти Беларусга боради


Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажот Беларус раҳбари Александр Лукашенко билан музокара ўтказиш учун 21 май куни Минскка икки кунлик ташриф билан келади.

Сўзлашув чоғида, асосан, энергетика соҳасига оид масалалар муҳокама этилиши айтилмоқда. Россия билан муносабатлари совуқлашгандан сўнг Минск расмийлари муқобил энергия манбасини изламоқда.

Беларус ташқи ишлар вазири Сергей Мартинов халқаро масалаларда Беларус ва Эроннинг қараши бир-бирига яқинлиги ва икки давлат ўзаро алоқаларни ривожлантириш истагида эканини билдирди.
XS
SM
MD
LG