Линклар

Афғонистон шарқидаги Гардез шаҳри бозорида худкуш ўзини портлатди.


Бунинг оқибатида камида 10 одам ҳалок бўлди, қирққа яқини яраланди. Улардан айримлари оғир аҳволда. Маҳаллий полиция бошлиғи ўринбосари Ғулом Дастагир худкуш Покистон ёки Чеченистондан келгани тахмин қилинаётганини билдирди.

19 май куни Қундуз шаҳридаги одамлар билан гавжум бозорда худкуш уюштирган портлашда Германиянинг уч аскари ва бир неча афғонистонлик ҳалок бўлган эди. Афғонистон президенти Ҳомид Карзай амалга оширилаётган ҳужумларни кескин қоралади.
XS
SM
MD
LG