Линклар

Ҳавьер Солана Али Ларижоний билан яна учрашишга умид қилмоқда


Европа Иттифоқининг ташқи алоқалар бўйича мутассадиси Ҳавьер Солана жорий ой охирида Эрон ядровий дастури бош музокарачиси Али Ларижоний билан қайта учрашишга умид билдирди. У режалаштирилаётган бу учрашув санаси ва ўтказилиш жойи ҳозирча аниқ эмаслигини маълум қилди.

ЕИ расмийси Али Ларижоний билан сўнгги бор апрель ойида Туркияда учрашиб, Эроннинг ядровий дастури борасида музокаралар ўтказган эди.

Ҳ.Солана сўзларига кўра, Туркиядаги учрашув чоғида томонлар Эрон ядровий дастури борасида боши берк кўчага кириб қолган музокараларни давом эттиришга биргаликда ечим топишга яқин бўлган.
XS
SM
MD
LG