Линклар

Польша гўшти масаласида Россия ЕИ билан жиддий музокарага киришади


Польша гўшт маҳсулотларининг Россияга импорти атрофидаги муаммога барҳам бериш мақсадида Россия президенти Владимир Путин ўз ҳукуматига Европа Иттифоқи билан бу масалада музокаралар бошлашга кўрсатма берди.

Кремлда бўлиб ўтган ҳукумат мажлисида В.Путин қишлоқ хўжалиги вазири Алексей Гордеевни бу масала бўйича расмий Брюссель билан самарали музокаралар ўтказишга чақирди.

Москванинг гўшт маҳсулотларига қўйган тақиқи бекор қилинмагунча, Польша ҳукумати ЕИ ва Россия ҳамкорлигига оид янги шартномаларга вето киритишни давом эттиришини маълум қилган.
XS
SM
MD
LG