Линклар

Исроил ҳарбий ҳаво кучлари Ғазога навбатдаги ҳужумни амалга оширди.


Исроил авиацияси зарбаси натижасида машинада кетаётган тўрт жангари йўқ қилинди. Хабарларга кўра, ҳалок бўлган жангарилар “Исломий жиҳод” гуруҳи аъзосидир.

Исроилнинг 16 майдан буён давом этаётган ҳаво ҳужумлари оқибатида 36 фаластинлик, жумладан, 25 жанггари ҳалок бўлди.

Шунингдек, Исроил “Ҳамас” ҳаракати етакчиси Холид Машъал имкон туғилиши билан бартараф этилиши тўғрисида огоҳлантирди. Суриядан бошпана топган Х.Машъал 1997 йилда Уммонда Исроил хавфсизлик хизматлари уюштирган суиқасддан омон қолган эди.

Фаластин ҳукумати Исроилни ўт очишни тўхтатишга чақирди. Шунингдек, Россия ва Буюк Британия Исроилнинг Ғазо минтақасида ўтказаётган ҳарбий амалиётларидан ташвиш билдирди.
XS
SM
MD
LG