Линклар

Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажот Беларусга ташриф буюрди.


Минскда Эрон раҳбари Беларус президенти Александр Лукашенко ва ҳукумат расмийлари билан музокаралар ўтказди. Учрашув чоғида Беларус Эрондаги нефть конларни ўзлаштиришга оид режаларини маълум қилди.

Эрон раҳбари Теҳрон ва Минск ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш учун улкан имкониятлар борлигини айтгандан сўнг А.Лукашенко икки давлат барча соҳаларда ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдирди.

“Эроннинг халқаро майдондаги муаммоларни ҳал этишга қаратилган ёндашуви бизнинг адолатли дунё тўғрисидаги қарашларимизга ҳамоҳангдир. Имоним комилки, Эрон ўзининг бой тарихи, маданияти ва кучли иқтисодий салоҳияти билан жаҳон ҳамжамиятидаги марказлардан бирига айланади”, - деди А.Лукашенко.
XS
SM
MD
LG