Линклар

logo-print

Ироқда давом этаётган зўравонликлар оқибатида ўндан ортиқ фуқаро нобуд бўлди.


Хабарларга кўра, Бағдоднинг Дияла туманида номаълум шахс йўловчилар автобусини ўққа тутгани оқибатида етти киши ҳалок бўлган.

Худди шу минтақада жангарилар томонидан отилган ракета икки кишининг ҳаётига зомин бўлди. Бағдод ғарбида эса полиция назорат пункти ёнида бомба портлаши оқибатида полициянинг уч ходими ҳалок бўлди.

Шунингдек, Бағдодда маҳаллий нашрнинг жангарилар томонидан якшанба куни ўғирлаб кетилган мухбири жасади топилди.
XS
SM
MD
LG