Линклар

Қирғизистон мамлакатда Россия чегарачилари жойлаштирилишидан манфаатдордир.


Қирғиз парламенти спикери Марат Султонов бу ҳақда гапирар экан, Россия расмийларини Қирғизистоннинг жанубий чегара ҳудудлари ҳимоясига кўмак беришга чақирди.

“Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг Қирғизистондаги базасини кучайтиринглар, деб илтимос қиляпмиз. Ишончли кучлар ташкил этиб, жанубий чегараларга жойлаштирайлик. Шунингдек, биз уларни чегара қўшинларимиз малакасини оширишга кўмак беришга чақирдик”, - деди Марат Султонов.

Ўтган ҳафтада Қирғизистон парламенти вакиллари Россияда бўлиб, ҳукуматлараро келишувлар доирасида Москва расмийлари билан бир қанча масалаларда музокаралар ўтказганди.
XS
SM
MD
LG