Линклар

Эрон ва Беларус халқаро босимларга ён бермайди


Минскка расмий ташрифининг иккинчи кунида Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажот Эрон ва Беларус халқаро майдонда ўзларига бўлаётган босимга ён бермаслигини маълум қилди.

Эрон раҳбари “келажак мустақил бўлишни истаётган одамларники” эканини айтиб, халқаро майдонда мутлақ ҳукмронликка уринаётган давлатларнинг “келажаги йўқ”лигини таъкидлади.

АҚШ ва ЕИ Эронни ўз ядровий дастуридан воз кечишга мажбурлаш учун унга босим ўтказмоқда ва Беларусни инсон ҳуқуқлари ва демократия соҳаларида ислоҳотларни амалга оширишга чақирмоқда.
XS
SM
MD
LG