Линклар

Қирғизистон парламенти мамлакат бош вазирини заҳарлашга уриниш факти юзасидан тергов бошланишини маълум қилди.


Қирғизистон парламенти спикери Марат Султоновнинг билдиришича, агар бош вазирнинг қони таркибида заҳар борлиги аниқланса, тергов жараёни бошлаб юборилиши муқаррардир.

Суиқасд бўлганини бош вазир Олмос Отамбоевнинг ўзи маълум қилган эди.

“11 май куни улар мени заҳарлашга уринди. Ўз хонамда менга сув беришди. Сувни ичгандан сўнг ўзимдан кетдим ва икки кун беҳуш ётдим. Икки ҳафта мобайнида қонимни тозалашди. Мана, кўриб турибсиз, аҳволим яхши”, -деди О.Отамбоев.
XS
SM
MD
LG