Линклар

Ироқда яна ўнлаб одам ҳалок бўлди


Бағдод жануби-ғарбида амалган оширилган иккита қўпорувчилик ҳаракати оқибатида 31 киши ҳалок бўлди, 80дан ортиқ фуқаро жароҳатланди.

Бундан бироз аввал Хадра туманида ички ишлар ходимлари кетаётган машина ўққа тутилгани туфайли полициянинг икки ходими ўлган, яна бири жароҳатланган эди.

Шунингдек, АҚШ ва Ироқ ҳукумати кучлари Анбар вилоятида гаровга олинган 12 фуқарони озод этди. Гаровга олинган шахсларни озод этиш чоғида тўққиз жангари йўқ қилинди.
XS
SM
MD
LG