Линклар

Литвиненконинг ўлимига унинг сафдоши айбланмоқда


Буюк Британия қироллик прокуратураси Россия федерал хавфсизлик хизматининг собиқ офицери Александр Литвиненко ўлими юзасидан ўтказилган тергов натижаларини эълон қилди.

Қироллик прокуратураси раҳбари Кен Макдоналднинг маълум қилишича¸ А.Литвиненкони унинг собиқ салафи Андрей Луговой полоний-210 радиоактив моддаси билан заҳарлаганини тасдиқловчи етарлича далиллар мавжуд.

“Бугун мен бизга полиция томонидан юборилган далиллар Андрей Луговойни А.Литвиненкони қасддан заҳарлаб ўлдириш юзасидан жиноий жавобгарликка тортиш учун етарли, деган хулоса чиқардим. Шунингдек, мен бу ишни судга ошириш жамоатчилик манфаатларига хизмат қилади, деган тўхтамга ҳам келдим”, - деди прокуратура раҳбари.

Россия Бош прокуратураси А.Луговой Буюк Британияга экстрадиция қилинмаслигини билдирди. А.Луговой эса ўзига қўйилган барча айбловларни кескин рад этди.

Россия ФХХнинг собиқ офицери А.Литвиненко ўтган йил 23 ноябрда Лондон шифохоналаридан бирида заҳарланиш оқибатидан вафот этган эди.
XS
SM
MD
LG