Линклар

Халқаро кучлар аскари ҳалок бўлди


Афғонистонда ҳарбий база яқинида бомба портлаши оқибатида халқаро кучларнинг бир аскари ва Афғонистон фуқароси ҳалок бўлди.

Кобул шаҳрида эса худкуш амалга оширган ҳужумда полициянинг бир ходими ва воқеа жойига яқин турган фуқаро нобуд бўлди.

Шунингдек, полиция Ҳирот вилояти бозорларидан бирида “Толибон” жангарилари бир кишини ўлдириб кетганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG