Линклар

logo-print

Россия президенти Владимир Путин расмий ташриф билан Австрияга келди.


Венада В.Путин Австрия президенти Хайнц Фишер, канцлер Альфред Гузенбауэр ва австриялик ишбилармонлар билан учрашди.

Музокаралардан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида В.Путин Россия ҳукумати Польша гўшт маҳсулотлари импортига қўйилган тақиққа оид муаммони ҳал этишга уринаётганини маълум қилди.

Венадаги чеченлар жамоаси эса Россия раҳбарининг ташрифига қарши Австрия президенти қароргоҳи ёнида норозилик намойиши ўтказди.
XS
SM
MD
LG