Линклар

logo-print

Ироқдаги зўравонликларда америкалик яна 9 ҳарбий ҳалок бўлди.


Шунингдек, Ироқ полицияси Фрот дарёсида АҚШ ҳарбийлари кийимида бўлган шахснинг жасади топилганини маълум қилди.

“Ироқ полицияси бир жасадни топди ва у бизнинг йўқолган ҳарбиймиз бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Бизга топширилган жасад йўқолган ҳарбиймиз эканини аниқлаш мақсадида синчков экспертиза ўтказмоқдамиз. Ҳозирча топилган жасад шахси аниқланмади”, - деди АҚШнинг Ироқдаги қўшинлари матбуот котиби Уильям Калдвелл.

Айнан шу ҳудудда 12 май куни Американинг 3 ҳарбийси бедарак йўқолган эди.

Эрон чегарасига яқин Мандали шаҳрида эса худкуш гавжум қаҳвахонада ўзини портлатиб юборгани оқибатида 20 киши ҳалок бўлди, 30га яқин одам жароҳатланди.
XS
SM
MD
LG