Линклар

logo-print

Сербия суди мамлакатнинг 2003 йил март ойида ўлдирилган собиқ бош вазири Зоран Жинжич иши юзасидан ҳукм чиқарди.


Суд қотилликни полиция махсус кучларининг собиқ қўмондони Милорад Улемек уюштиргани исботини топганини билдирди. Унинг ўринбосари Звездан Йованович эса қотилликни бевосита ижро этган. Уларнинг ҳар бири 40 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Махсус кучларнинг жангчилари бўлган яна 10 айбланувчи эса 30 йилдан 37 йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум этилди. Уларнинг беш нафари ҳали ҳам қидирувда.

Ҳукм эълон қилинаётган пайтда судда Сербия президенти Борис Тадич ҳам ҳозир бўлди.
XS
SM
MD
LG