Линклар

“Эзгулик” жамияти Андижон қатлиомининг икки йиллигига бағишланган ҳисобот эълон қилди.


43 саҳифадан иборат ҳисоботда 13-14 май кунлари Андижонда рўй берган фожеа тафсилотлари ҳамда намойишларда ҳалок бўлган, яраланган, шунингдек, исёнда ёки ундан сўнг бедарак йўқолган кишиларнинг исмлари келтирилган. Ҳисоботда Андижон воқеаларига алоқадорликда гумон қилиниб ҳибсга олинган ва кейинчалик судга тортилган 257 кишининг исми қайд этилган.

“Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамиятининг билдиришича, ҳукумат кучларининг тинч намойишчиларни ўққа тутиши оқибатида 228 киши ҳалок бўлган.

Ўзбекистон ҳукумати Андижон воқеаларида 187 киши ҳалок бўлганини таъкидлаб, қамалган фуқаролар сонини шу пайтгача ошкор қилмаган.
XS
SM
MD
LG