Линклар

“Халқаро амнистия” ташкилоти инсон ҳуқуқларига оид йиллик ҳисоботини эълон қилди.


Унда ташкилот Ўзбекистон, Россия, Туркия, Украина, АҚШ каби давлатларда инсон ҳуқуқлари аҳволи борасида чуқур ташвиш билдирган.

“2006 йилда узоқни кўзламайдиган, ваҳимага йўғрилган сиёсат инсон ҳуқуқлари ва қонун устиворлигига путур етказиб, ирқчилик ва ксенофобия иллатларини пайдо қилиб, дискриминация ва зўравонликлар уруғини ёйди”, - деди Лондонда ўтказилган матбуот анжуманида ташкилот бош котиби Ирина Хан.

Постсовет ҳудудларининг аксари, хусусан, Россияда инсон ҳуқуқлари вазияти 2006 йилда ëмонлашганини танқид қилган “Халқаро амнистия” Ўзбекистон ҳукуматини ўз фуқаролари ҳуқуқларини сурункали топташни давом эттираëтган дунëдаги репрессив ҳукуматлар сирасига киритган.

Ташкилот раҳбарларидан бири Жошва Рубенштейннинг таъкидлашича, Ўзбекистон ҳукумати ўз фуқароларининг фундаментал ҳуқуқларини топташ бобида дунëдаги ëмонларнинг ëмони сафидадир ва 2006 йилги инсон ҳуқуқлари вазияти бундай ëрлиқнинг асосли эканини яна бир бор кўрсатган.
XS
SM
MD
LG