Линклар

logo-print

Украина президенти Виктор Юшченко бош прокурор Святослав Пискунни ишдан бўшатди.


Украина Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Иван Плюшнинг билдиришича, С.Пискун бирданига ҳам парламент депутати ва ҳам прокурор лавозимида ишлагани боис истеъфога чиқарилган.

Украина раҳбари бош прокурор вазифасини вақтинчалик бажаришни Қрим прокурори Виктор Шемчукка топширди.

Украина парламенти В.Юшченконинг бош прокурорни истеъфога чиқариш қарорини “таҳликали”, дея баҳолаб, у мамлакатдаги вазиятни издан чиқарувчи омил бўлишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG