Линклар

Пактикада жангарилар туман раҳбарини ўлдирди


Афғонистоннинг Пактика вилоятида йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида полициянинг олти ходими ва туман раҳбарларидан бири ҳалок бўлди.

Пактика вилояти ҳокими Акром Кпалвоқ бу ҳужумда “Толибон” жангариларини айблади.

Шунингдек, мамлакат бўйлаб рўй берган бошқа портлашларда ўнга яқин фуқаро ҳалок бўлди.

АҚШ бошчилигидаги коалиция кучлари эса мамлакат жанубида ўтказаётган амалиётларда “Толибон”нинг 18 жангариси ўлдирилгани маълум қилди.
XS
SM
MD
LG