Линклар

logo-print

Ливан армияси жангариларни бутунлай зарарсизлантирмоқчи


Ливан бош вазири Фуад Синиора ҳукумат кучлари фаластинлик қочқинлар лагерида беркинган исломий жангариларни зарарсизлантиришга бел боғлаганини маълум қилди.

Шунингдек, Ливан ҳукумати кучлари қайиқда таъқибдан қочишга уринган жангарилар йўқ қилинганини билдирди.

Бир неча кундирки, Наҳр ал-Барид қочқинлар лагерида ҳукумат кучлари ва жангарилар ўртасида шиддатли тўқнашувлар тингани йўқ. Томонлар ўт очишни тўхтатиш ҳақида шу пайтгача эришилган келишувга ҳам риоя қилмаяпти.
XS
SM
MD
LG