Линклар

Бағдод ғарбида дафн маросимида иштирок этаётган оломонга уюштирилган ҳужум оқибатида 25 киши нобуд бўлди, 30га яқин одам жароҳатланди.


АҚШ қўмондонлиги эса 23 май куни Анбар вилоятида америкалик икки ҳарбий ҳалок бўлганини маълум қилди. Бироз аввал қўмондонлик Фрот дарёсидан топилган жасад америкалик аскарга тегишли эканини расман тасдиқлаган эди. Бу аскар ўзининг икки сафдоши билан 12 май куни Ал-Маҳмудия минтақасида жангарилар томонидан ўғирлаб кетилганди.

Шунингдек, Ироқ шимолида йўл четига ўрнатилган бомба портлашидан полициянинг олти ходими ҳалок бўлгани, Ироқ бош вазири Нурий ал-Маликий ҳукуматга олти янги вазир номзодини тақдим этгани ҳам хабар қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG