Линклар

Имомали Раҳмон дабдабабозликка қарши курашмоқда


Тожикистон президенти Имомали Раҳмон жамоатчиликнинг икки мингдан зиёд вакили иштирокида ўтказилган йиғилишда миллий урф-одатлар ва анъаналарни қонун билан тартибга солиш зарурати ҳақида гапирди.

Президент жамоатчилик вакилларига “Тожикистон Республикасида урф-одатлар ва анъаналарни ўтказиш тартиби тўғрисида”ги қонун лойиҳасини таклиф этди. Давлат бошлиғи бундай қонуннинг қабул қилинишини кейинги йилларда аҳоли турли маросимлар ўтказиш учун ортиқча маблағ сарфлаётгани билан изоҳлади.

Бу эса, И.Раҳмон фикрича, ярмидан кўпи қашшоқ ҳаёт кечираётган аҳоли турмуш даражасига салбий таъсир кўрсатмоқда.

И.Раҳмон дабдабали тўй ва мотам маросимларини, асосан, давлат мулозимлари, тадбиркорлар ва руҳонийлар кимўзарга ўтказаётганини таъкидлар экан, бундай маросимларни ўтказиш учун йилига 4,5-5 миллиард сомоний маблағ сарфланаётганини билдирди. Ҳолбуки, мамлакатнинг бир йиллик бюджети 3,3 миллиард сомонийни ташкил этади.
XS
SM
MD
LG