Линклар

Чехиянинг Брно шаҳрида Марказий ва Шарқий Европанинг 15 давлати президентлари анжумани бўлиб ўтмоқда.


Унда Албания, Австрия, Болгария, Босния, Хорватия, Венгрия, Италия, Македония, Молдова, Черногория, Польша, Чехия, Руминия, Сербия ва Словакия президентлари иштирок этмоқда.

Анжуманда кўплаб халқаро масалалардан ташқари АҚШнинг Марказий Европада ракета ҳужумидан мудофаа тизими қуриш режаси ва Косово муаммоси муҳокама этилиши кутиляпти.

Анжуманда Украина президенти Виктор Юшченконинг ҳам иштирок этиши кутилаётган эди. Бироқ мамлакатдаги сиёсий вазият қалтис бўлганлиги боис, Украина раҳбари анжуманда иштирок этишдан бош тортди.
XS
SM
MD
LG