Линклар

Ироқда америкалик тўққиз ҳарбий ҳалок бўлди.


АҚШ қўмондонлигининг билдиришича, улардан икки нафари 24 май куни Бағдодда йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида нобуд бўлган. Қолганлари эса Салоҳиддин, Дияла ва Нинава вилоятларидаги портлашларда ўлган.

АҚШ ва Ироқ ҳарбийлари февраль ойида кенг қамровли хавфсизлик чоралари кўришни бошлагандан буён омма олдида кўриниш бермаётган шиа уламоси Муқтадо ас-Садр муққадас Куфа шаҳрида жума намозида иштирок этди.

“Мен истилочиларни мамлакатдан олиб чиқиб кетиш ёки уларнинг чиқиб кетиш муддати аниқ белгиланиши тўғрисидаги талабларимни яна бир бор такрорлайман. Мен Ироқ ҳукуматидан истилонинг ҳаттоки бир кун ҳам узайтирилишига йўл қўймасликка чақираман, чунки халқ ҳукуматга бундай ваколат бермаган”, - деди Муқтадо ас-Садр.

Муқтадо ас-Садр 2004 йилда Америка қўшинларига қарши иккита исёнга раҳбарлик қилган эди.
XS
SM
MD
LG