Линклар

Тожикистонда “сўнгги қўнғироқ” ўрнига “камолот қўнғироғи” жаранглади


Тожикистонда умумий ўрта таълим мактабларини битирган 75 мингдан ортиқ йигит-қиз “сўнгги қўнғироқ”ни ҳуқуқ-тартибот ходимлари қатъий назорати остида ўтказди.

Тожикистон президентининг жорий йил 1 апрелдаги фармонига кўра, мамлакатдаги барча мактабларида “сўнгги қўнғироқ” “камолот қўнғироғи”, деб номланди ва ҳеч қандай дабдабасиз фақат бир соатлик тарбиявий соат тарзида нишонланди.

Ўқувчилар “сўнгги қўнғироқ” мактаб даврининг энг эсда қоларли хотираларидан бири эканини айтиб, сўнгги вақтларда ҳукумат турли фармонлар билан ўзларининг ҳуқуқларини чеклаб қўяётганидан норози бўлмоқда.

Бироқ ота-оналар президент фармони жуда ўз вақтида қабул қилинганини таъкидлаяпти. Уларнинг аксарияти бу йил кўчаларда битирувчилар шовқин-сўрони, ортиқча харажатлар ҳар йилгидан камроқ бўлганидан хурсанд эканини билдирди.
XS
SM
MD
LG