Линклар

Украинадаги сиёсий вазият кескинлигича қолмоқда.


Мамлакат президенти Виктор Юшченко ички ишлар вазири Василий Цушкони қонунни бузганликда айблади ва ИИВ ички қўшинлари бошқарувини ўз зиммасига олди.

Куни-кеча президент бош прокурорни истеъфога чиқаргандан кейин В.Цушко ИИВ махсус кучларини бош прокурор ҳимоясига жўнатган эди.

Украина Олий Радаси ҳарбийларни куч ишлатмасликка чақирган бир пайтда бош вазир Виктор Янукович президент ўзи ва парламент раиси билан учрашувга кўнмаганини маълум қилди.

АҚШ ҳукумати Украина раҳбарларини мамлакатдаги сиёсий бўҳронни тинч йўл билан ҳал этишга даъват қилди.
XS
SM
MD
LG