Линклар

Хитой армияси аскари парранда гриппи билан касаллангани маълум бўлди.


Хитой Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, парранда гриппининг одам ҳаёти учун хавфли бўлган H5N1 вирусини юқтирган Чонг исмли 19 ёшли аскар ҳозир ҳарбий госпиталда даволанмоқда.

Бу Хитойда жорий йилда қайд этилган иккинчи ҳодисадир. Биринчи марта парранда гриппи юққани аниқланган 16 яшар ўсмир март ойида оламдан ўтган эди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, парранда гриппи вируси дастлаб 2003 йилда аниқланганидан бери дунё бўйича ҳозирга қадар 186 одам, жумладан, хитойлик 15 киши нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG