Линклар

Буйракнинг янги эгаси жонли эфирда маълум бўлади


Нидерландиядаги “Би-Эн-Эн” телеканали оғир касалликка чалинган аёл вафотидан сўнг буйраги уч талабгор бемордан қайси бирига тегиши ҳақида қарор қабул қилиши жараёнини жонли эфирда кўрсатмоқчи.

Жонли эфир вақтида телетомошабинлар аёлга буйрагини кимга бериши борасида электрон воситалар орқали маслаҳат бериш имкониятига эга бўлади.

Телеканал бу шоу орқали Нидерландияга донор органлар қанчалик тақчил эканини кўрсатиш ниятида.
XS
SM
MD
LG