Линклар

logo-print

АҚШ Афғонистон ва Ироқдаги уруш харажатларига 100 миллиард доллар ажратди.


Бу ҳақдаги қонун лойиҳасини имзолаган АҚШ президенти Жорж Буш ҳужжатни тайёрлаган ва маъқуллаган Конгресс аъзоларига миннатдорлик билдирди.

АҚШ раҳбарига тақдим этилган ҳужжат Афғонистон ва Ироқдаги уруш харажатларини сентябрь ойи охиригача маблағ билан таъминлашни кўзда тутади.

Демократик партия вакиллари бу қонун лойиҳасига Америка қўшинларининг Ироқдан олиб чиқилиши муддатини белгилаш ҳақида банд қўшишга ҳаракат қилганди. Аммо таклиф қабул қилиниши учун демократлар Конгресс аъзоларидан учдан икки қисмининг қўллаб-қувватлашига эриша олмади.
XS
SM
MD
LG