Линклар

Ички қўшинларнинг Киевга ҳаракати тўхтади


Украинада юзага келган жиддий сиёсий бўҳронни ҳал этиш учун президент Виктор Юшченко рақиби бўлган бош вазир Виктор Янукович билан музокара ўтказмоқда.

Сўнгги хабарларга кўра, ИИВ ички қўшинларининг 2 мингдан ортиқ ҳарбийси Киев томон юришини тўхтатган. Украина Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Иван Плюш бу кучлар президент томонидан Бош прокуратура ва Конституциявий суд биноларини қўриқлаш учун чақирилганини билдирган эди.

Европа Иттифоқи, АҚШ ва Россия Украинадаги сиёсий вазият куч ишлатиш томон кетаётганидан жиддий хавотир билдирди.
XS
SM
MD
LG