Линклар

Қонун лойиҳаси 28 май куни овозга қўйилади


Туркия парламенти мамлакат президентини умумхалқ сайловида сайлаш тўғрисидаги конституциявий қонун лойиҳасини 28 май куни қайта овозга қўяди.

Бундан бир неча кун аввал Туркия президенти Аҳмад Неждет Сезер мазкур қонун лойиҳасига вето қўйган эди.

Туркия ташқи ишлар вазири Абдулла Гулнинг президентликка номзоди парламент томонидан икки маротаба рад этилгандан сўнг ҳукмрон “Адолат ва таррақиёт” партияси президентни умумхалқ сайлови орқали сайлаш ташаббусини илгари сурган.
XS
SM
MD
LG