Линклар

Ливан ҳукумати қуролли тўқнашувларга чек қўйишга қатъий қарор қилди.


Хабарларга кўра, ҳукумат мамлакатдаги фаластинлик гуруҳларга қочқинлар лагеридаги жангариларни қуролларини топширишга кўндириш учун келаси ҳафта ўртасигача муҳлат берган. Акс ҳолда ҳукумат кучлари Триполи атрофидаги қочқинлар лагерига ҳужум уюштириши ҳақида огоҳлантирган.

Куни-кеча “Фатҳ ал-ислом” раҳбари унинг жангарилари қуролларини топширмаслигини маълум қилди. Айни пайтда Ливан ҳукумати кучлари жангарилар яширинган қочқинлар лагерини қуршовга олган.

Ливан қўшинлари ва жангарилар ўртасида 20 майдан буён давом этаётган отишмаларда 80га яқин одам ҳалок бўлди.
XS
SM
MD
LG