Линклар

Исроилнинг Сдерот шаҳрида жангарилар отган ракетадан бир киши ҳалок бўлди.


Шунингдек, фаластинликларнинг ракета ҳужуми оқибатида икки киши жароҳатланди. Бу ҳужум Исроил ҳарбий ҳаво кучлари тунда “Ҳамас” таянч пунктларига зарба бергандан сўнг амалга оширилди.

Фаластин мухторияти президенти Маҳмуд Аббос чақириғига қарамай, жангарилар 15 майдан буён Исроилга қарата 220 та ракета отган.

Исроил бош вазири Эҳуд Олмерт яҳудий ҳарбийлари “Ҳамас”га зарба беришни давом эттиришини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG