Линклар

logo-print

Бағдод жанубида 12 шахснинг жасади топилди.


Ироқ расмийларининг билдиришича, қўли боғлиқ ҳолда топилган жасадларда қийноқ излари бўлган.

Ироқ полицияси ҳозир пойтахт кўчаларидан кунига 20-30 та жасад топилаётганини маълум қилди.

Шунингдек, Бағдод шимолида номаълум шахс маҳаллий бозор яқинида икки кишини ўлдириб кетди. Самарра шаҳрида рўй берган отишмада эса полициянинг икки ходими ҳалок бўлди.

Айни пайтда АҚШ қўшинлари Бағдод шимоли-шарқида “Ал-Қоида” жангарилари тутқуни бўлган 41 фуқаро озод этилганини маълум қилди. Уларнинг аксари тутқунликда қаттиқ қийноққа солинган.
XS
SM
MD
LG