Линклар

logo-print

Қирғизистоннинг ташқи қарзини халқи узади


Қирғизистон Миллий банкида мамлакат бош вазири Олмос Отамбоев кўрсатмаси билан “Қирғизистоннинг ташқи қарзини узиш бўйича халқ ҳисоб рақами” очилди.

Ҳукумат раҳбарининг айтишича, ўзини чинакам ватанпарвар ҳисоблаган ҳар бир қирғиз фуқароси ташқи қарзни узишга ҳисса қўшиш мақсадида бу ҳисоб рақамига маблағ ўтказиши лозим.

Қирғизистонни ташқи қарздан қутқариш ҳаракатини биринчи бўлиб Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари бошлаб берди. МХХнинг Жалолобод вилояти бўлими ходимлари ҳар ойда бир кунлик иш ҳақларини ташқи қарздан қутулиш жамғармасига ўтказиш ҳақида қарор қабул қилган. Бу маблағ ойига минг долларни ташкил этади.

Қирғизистонлик таниқли мутахассислар бош вазирнинг бу ташаббуси халқ томонидан қўллаб-қувватланмаслигини айтмоқда.

“Ҳукуматга ишонч пайдо бўлмагунича бу жамғармага маблағ тушмайди. Чунки коррупция ривожланган Қирғизистонда халқнинг ташқи қарзни узишга қўшган ҳиссаси ҳам амалдорларнинг чўнтагига тушиши мумкин”, -деди иқтисодчи Талант Камолов.

Бугунги кунда Қирғизистоннинг ташқи қарзи 2 миллиард доллардан ортиқроқдир.
XS
SM
MD
LG