Линклар

АҚШ ва Эрон вакиллари Ироқдаги хавфсизлик масаласида учрашув ўтказди.


Бағдодда ўтказилган учрашувда АҚШ ва Эроннинг Ироқдаги элчилари Райн Крокер ҳамда Ҳасан Қосимий Қомий иштирок этди.

“Мен музокаралар амалий руҳда ўтди, деб таърифлаган бўлар эдим. Эрон томони билан бир-биримизга Ироқдаги сиёсат тамойилларини ошкор этдик”, - деди АҚШ элчиси Райн Крокер.

Шунингдек, Р.Крокер музокара чоғида Эрон томонини Ироқдаги шиа жангариларни қўллаб-қувватлашни тўхтатишга чақирганини айтди.

Эрон томони музокараларга оид тафсилотларни ҳозирча ошкор этмади.
XS
SM
MD
LG