Линклар

logo-print

Россия Грузия фуқароларига виза бера бошлади.


Россиянинг Тбилисидаги консули Валерий Васильевнинг маълум қилишича, ҳозирча Грузиянинг айрим тоифадаги фуқароларигагина виза берилиши мумкин.

“Бу тоифага Россияда вақтинчалик яшаш ҳуқуқига эга бўлганлар ҳамда Россияда истиқомат қилувчи яқин қариндошлари, жумладан, ота-оналари, турмуш ўртоғи ёки фарзандларидан Федерал миграция хизмати орқали тасдиқланган таклифнома тақдим этган фуқаролар киради”, - деди Валерий Васильев.

2006 йилда Грузия россиялик офицерларни жосусликда айблаб ҳибсга олганидан сўнг расмий Москва Грузия фуқароларига виза беришни тўхтатиб қўйган эди.
XS
SM
MD
LG