Линклар

logo-print

Россия президенти Владимир Путин Португалия бош вазири Хосе Сократес билан учрашди.


1 июлдан ЕИ раислигини бажаришга киришадиган Португалия бош вазири билан музокарадан сўнг В.Путин баъзи мамлакатларни инсон ҳуқуқлари ва демократия соҳасида Россияни “вахший давлат” сифатида таърифлашни тўхтатишга чақирди.

Шунингдек, у АҚШнинг Марказий Европада ракета ҳужумидан мудофаа тизими қуриш режаси борасида гапириб: “Европани порох тўлдирилган ертўлага айлантириб, янги қуроллар жойлаштиришни зарарли ва хавфли ҳисоблаймиз. Таъкидлаб ўтаман, бу жаҳонда ва Европадаги халқаро муносабатлар тизимига янги ва кераксиз таҳдидлар яратади”, - деди.
XS
SM
MD
LG